@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

A`ZO BO`LISH

Танишинг, орамиздаги қаҳрамон — Сергей Тобиас!

 2019-07-19 19:19:00   |     Просмотров: 4396

Бир кунда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида машҳур бўлиб кетган пойтахтлик отоларингологнинг исми шарифи — Сергей Владимирович Тобиас! 

Тошкент шаҳридаги хусусий клиникаларнинг бирида икки ёшлик болани ҳаётга қайтараётган воқеалар тасвирланган видео бир куннинг ўзида минглаб маротаба кўрилди ва улашилди. Юзлаб интернет фойдаланувчилари томонидан шифокорнинг профессионал ва инсонийлик саъй-ҳаракатлари учун ҳали-ҳануз миннатдорлик билдирилмоқда.

Бугун “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вакиллари “Орамиздаги қаҳрамонлар” лойиҳаси доирасида Сергей Владимировичга миннатдорлик хатини тақдим этиб, ҳаракатга аъзо бўлишни таклиф этишди. С.Тобиас каби тоза қалб ва қўли гул, ўз ишига содиқ профессионаллар атрофдагиларни ҳам ҳар куни яхшилик, савоб иш қилишга илҳомлантириб, мамлакатда ижобий ўзгаришларни амалга оширишга туртки бўладилар. Унинг ҳаракатлари яна бир бор бефарқ бўлмаслик ва доимо ёрдамга муҳтожларга кўмак кўрсатиш қанчалик муҳим эканлигини кўрсатди.  

Эслатиб ўтамиз, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати аввалроқ “Орамиздаги қаҳрамонлар” лойиҳасини эълон қилинган эди. Унинг асосий мақсади туман ва шаҳарларда истиқомат қилаётган, ислоҳотларга бефарқ бўлмаган, ўзининг саъй-ҳаракатлари билан жамиятга салмоқли фойда келтирган, халқ орасида ҳурматга сазовор бўлган фуқароларни излаб топиш ва уларни кенг жамоатчиликка таништириш ҳисобланади.