@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Мустақиллик байрами арафасида #MenUchunQadrli номли флешмобга старт берилди

 2019-08-20 15:12:00   |     Просмотров: 3169

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрами арафасида #MenUchunQadrli номли флешмобга старт берилганини эълон қилади.


Унда иштирокчилар ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали Ўзбекистон билан боғлиқ қадрли таасуротлари (тарихий бино, жой ёки буюм, қизиқарли воқеа, қўлга киритилган ютуқлар, эришилган натижалар, оила аъзолари ёки дўстлар даврасида олинган фотосуратлар) билан иштирок этишлари мумкин.


Бу билан байрам арафасида ўзаро ҳамжиҳатликни янада ошириш, ватанимизни қанчалик севишимиз ва унинг ҳар бир бўлаги биз учун қадрли эканлигини яна бир бор ёдга оламиз. Энг асосийси эса, шу орқали бир-биримизни байрам билан ўзига хос тарзда табриклаб, яхши кайфият улашамиз.


Бунинг учун юқорида келтириб ўтилган, Сиз учун қадрли бўлган фотосуратларни ижтимоий тармоқларда дўстларингиз билан улашинг ҳамда уларни таърифлашда #MenUchunQadrli ёки #Ценю ҳештэгларидан фойдаланинг.


Флешмобда барча ёшдаги фуқаролар, вазирлик ва идоралар жамоалари, хориждаги ватандошлар, чет эллик меҳмонлар, юртимизда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар вакиллари ва бошқалар иштирок этишлари мумкин. 


Эълон қилинаётган фотосуратлар ташкилотчилар томонидан кузатиб борилади ҳамда энг фаол иштирокчилар ва креатив ишлар ОАВ орқали кенг жамоатчилик эътиборига тақдим этилади. Мустақиллик байрамини кенг нишонлашда Сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг.


“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати