@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Маҳаллий ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида ёшлар учун долзарб масалаларда тадқиқотлар ўтказилади

 2019-08-28 15:52:00   |     Просмотров: 3277

27 август куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатида маҳаллий ва халқаро ташкилотлар экспертлари иштирокида ёшлар муаммоларини ўрганиш ҳамда ушбу соҳада қўшма тадқиқотлар ўтказиш масалалари муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.


Тадбирда Швейцариянинг “PeaceNexus” жамғармаси, ЮНИСЕФ ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ва бошқа қатор матасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.


Суҳбат давомида томонлар БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2250 “Ёшлар, тинчлик ва хавфсизлик” резолюцияси доирасида Ўзбекистон ёшлари олдида турган долзарб муаммолар юзасидан ўрганишлар ўтказилиши лозимлини таъкидлаб, бунинг учун лойиҳанинг асосий йўналишлари аниқлаб олиниши зарурлигини билдирдилар.


Жумладан, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурханов ЮНИСЕФ ташкилоти билан ўтказилган тадқиқот натижаларига тўхталиб, бугунги кунда ёшлар билан ишлаш бўйича саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштириш лозимлигини билдирди. Ёшларнинг меҳнат бозорида рақобатбардош бўлишлари учун керакли шароитларни яратиш, кадрлар тайёрлаш сифатини янада ошириш, шунингдек йигит-қизларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор бериш кераклиги айтиб ўтди. 


Давра суҳбати якунларига кўра Ўзбекистон ёшлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ислоҳотларни амалга оширишда йигит-қизларнинг салоҳиятида унумли фойдаланиш, фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ёшларни фаол жалб қилиш ва яна бошқа қатор долзарб масалаларни ўз ичига олган тадқиқот ўтказишга келишиб олинди.