@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис палаталарига йўллаган мурожаатномасига бағишланган тадбирлар ташкил этилди

 2020-01-30 12:11:00   |     Просмотров: 3116

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига тақдим этган мурожаатномасида белгиланган асосий вазифаларни фуқароларга етказиш мақсадида жойларда мулоқот ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

Жорий йилнинг 24 – 28 январь кунлари давомида бўлиб ўтган тадбирларда халқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатлари, сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, давлат ташкилотлари вакиллари, илмий ва бизнес доира вакиллари ҳамда талабалар фуқаролар иштирок этдилар. Шунингдек, баъзи вилоятларда тегишли ОАВлар учун соҳа мутахассислари иштирокида брифинглар ҳам ўтказилди.

Хусусан, Қарши шаҳрида икки кунлик давра суҳбати ташкил этилиб, унда 100 дан зиёд маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари ва фаол фуқаролар иштирок этдилар. Шунингдек, Навоий вилоят телевидениеси билан ҳамкорликда “Юзма-юз” кўрсатуви суратга олиниб, маҳаллий депутатлар, ҳуқуқшунослар, давлат идоралари вакиллари ва бошқа турли соҳа мутахассислари иштирокида муҳокамалар ташкил этилди.

Бундан ташқари, ҳудудий бўлинмалар томонидан таълим, адлия, банк-молия, тиббиёт каби соҳа вакиллари ҳамда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мурожаатномада билдирилган фикр ва ташаббусларнинг мазмун моҳияти иштирокчиларга етказилди.

Тадбирлар давом этмоқда.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати