@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Фарғона вилоятида Бағрикенглик маркази ташкил этилади

 2020-06-26 18:23:53   |     Просмотров: 186

Шу кунларда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан Фарғона вилоятида қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, бугун, 26 июнь куни «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва Фарғона Давлат университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унинг доирасида ушбу таълим муассасасида Бағрикенглик маркази ташкил этилади.

Марказ Фарғона водийсидаги чегара олди ҳудудлар салоҳиятини оширишга қаратилган турли тадбирлар ўтказиш учун майдон сифатида фойдаланилади, шунингдек ёшлар ва соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш, янги билимлар бериш ҳамда мулоқот ва мунозара муҳитини яратиш учун хизмат қилади.

Бағрикенглик марказини ташкил этиш «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси ҳамда Қирғизистон ва Тожикистоннинг қатор жамоат ташкилотлари ҳамкорлигидаги «Марказий Осиёда бағрикенглик ва тинчлик йўлида трансчегаравий ва соҳалараро мулоқот» лойиҳаси доирасида назарда тутилган. 

Лойиҳа фуқароларнинг этник можаролар сабаблари ҳақида хабардорлигини ошириш ва айни пайтда маҳаллий даражадаги фуқаролик жамиятининг, хусусан, ёшлар ташаббуслари, ўзаро муроса ва одамлар ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштиришга қаратилган трансчегаравий мулоқотнинг иштирокчилари бўлишга имкон яратади.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати