@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Ронни Хайне Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан табрик йўллади

 2020-08-28 15:26:10   |     Просмотров: 3234

Конрад Аденауэр номидаги Фонднинг Марказий Осиё бўйича Минтақавий ваколатли вакили Ронни Хайне Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан табрик йўллади.

Ронни Хайне,
Конрад Аденауэр Фондининг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили:

— Конрад Аденауэр Фондининг Тошкентдаги Марказий Осиё давлатлари бўйича ваколатхонаси раҳбари сифатида барча Ўзбекистон фуқароларини мамлакат мустақиллигининг 29 йиллиги билан чин қалбдан табриклайман.

Мен Тошкентда 2019 йил октябрь ойидан бери ўз фаолиятимни юритиб келмоқдаман ва мана шу давр мобайнида мамлакатда рўй бераётган жадал ва фаровон ривожланишни кузатиб келяпман. 

Таъкидлаш керакки, мамлакатда амалга оширилаётган изчил ривожланиш менда катта таассурот уйғотмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан бошланган ислоҳотларни мамлакатнинг ҳар бир жойида кўриш ва ҳис этиш мумкин. Тошкентда ва мен шу пайтгача ташриф буюрган вилоятларда мамлакатни демократлаштиришга, ҳаётнинг барча соҳаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга катта эътибор берилаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. 

Мен алоҳида таъкидламоқчиманки, Конрад Аденауэр Фонди Ўзбекистонни ушбу ривожланиш йўлида яқин ҳамкор сифатида қўллаб-қувватлайди ва унга ҳамроҳлик қилади. Ушбу ривожланишлар билан барча ўзбекистонликларни табриклайман ва келгуси йилларда бундан ҳам яхши натижаларга эришишни тилайман.