@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Қашқадарё вилоятида Давлат дастурининг ижроси юзасидан жамоатчилик назорати

 2020-10-02 09:19:16   |     Просмотров: 3159

Жорий йилнинг 6—8 октябрь кунлари “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилидан иборат ишчи гуруҳ аъзоларининг Қашқадарё вилоятига ташрифи режалаштирилган.

Ташриф давомида 2020 йил — Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили Давлат дастури ижроси юзасидан ҳудудларда навбатдаги жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилади. Шунингдек, фуқаролар ҳамда тадбиркорларни давлат ва жамият қурилиши соҳаларида юз бераётган ислоҳотлардан хабардор қилишга қаратилган давра суҳбатлари, жамоатчилик эшитувлари ташкил этилади.  Хусусан: 

6 октябрь куни — Қарши шаҳрида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш масалаларига бағишланган жамоатчилик эшитуви; 

7 октябрь куни — Шаҳрисабз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва фармонлари билан тасдиқланган Давлат дастури ҳамда Инвестиция дастурининг Қашқадарё вилоятида бажарилиши юзасидан жамоатчилик мониторинги; 

8 октябрь куни — Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва фармонлари билан тасдиқланган Давлат дастури ҳамда Инвестиция дастурининг Қашқадарё вилоятида бажарилиши юзасидан жамоатчилик мониторинги тадбирларини ўтказиш режалаштирилган (Қарши шаҳрида).