@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Юксалиш” ҳаракати малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади

 2020-10-23 19:03:12   |     Просмотров: 2178

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати қуйидаги бўш иш ўринларига малакали мутахассисларни қабул қилади:

- Бошқарма бошлиғи

- Бўлим бошлиғи

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- олий маълумот;

- камида уч йиллик иш стаж (ҳуқуқшунослик, фуқаролик жамияти йўналишидаги тажриба олқишланади);

- давлат тилини билиш (хорижий тилларни билиш олқишланади);

- масъулиятлилик, ишга бўлган ижобий муносабат, катта маълумотлар оқими билан ишлаш кўникмаси (таҳлил ва умумлаштириш), стрессга бардошлилик, етакчилик қобилиятлари;

- тўлиқ иш вақти.

Вазифалар:

- Ҳаракатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, таклифлар ишлаб чиқиш;

- бўлим фаолиятини, шу жумладан лойиҳаларни режалаштириш ва амалга ошириш;

- турли мураккабликдаги лойиҳаларни амалга ошириш ва жараённи назорат қилиш, низоларни ҳал қилиш;

- жалб қилинувчи экспертлар ва соҳа мутахассислари билан ишлаш, ҳамкор ташкилотлар билан алоқаларни олиб бориш;

- лойиҳалар ҳамда бўлим фаолиятига оид оралиқ ва якуний ҳисоботлар тайёрлаш.

Контакт маълумотлари:

Тел.: +99871-239-33-23, +99871-239-33-26

Маълумотномаларни 2020 йилнинг 6 ноябрь кунигача Ҳаракатнинг электрон манзилига юбориш сўралади: info@yumh.uz (“Бўш иш ўринлари учун” сарлавҳаси остида).

Манзил: Тошкент шаҳри, Ш.Рашидова кўчаси, 16-уй (“Пойтахт” бизнес маркази, 5-қават, “Юксалиш” УМҲ офиси).