@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

АҚШлик тадқиқотчи Грегори Копли

 2021-10-25 21:56:00   |     Просмотров: 2450

АҚШ Халқаро стратегик тадқиқотлар ассоциацияси президенти Грегори Копли "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати офисига ташриф буюрди. У Ўзбекистонга Президент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун келган.

Грегори Копли АҚШнинг турли тадқиқот институтларида 40 йиллик иш тажрибасига эга. У 1972 йилдан Халқаро стратегик тадқиқотлар ассоциациясига раҳбарлик қилиб келмоқда. Г.Копли "Ғалаба санъати" тадқиқот иши, шунингдек, бир неча минглаб мақолалар, таҳлилий материаллар ҳамда стратегия, мудофаа, авиация тадқиқотларига оид китоблар муаллифидир. 

"Юксалиш" ҳаракати раҳбарияти билан учрашувда Копли мамлакатимизда ўтган Президент сайлови ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.
"Стратегик тадқиқотлар халқаро ассоциацияси (ISSA) сўнгги 50 йил мобайнида дунё бўйлаб ўтказилган сайловларни кузатган. Шуни ишонч билан айтоламизки, Ўзбекистонда ўтган навбатдаги сайлов ташкилотимиз кузатган барча сайловлар ичида энг шаффоф ва эркин ўтгани бўлди. Ўзбекистоннинг демократик жараёнларга содиқлиги халқингиз ҳис қилаётган эркинликда ҳам намоён бўлмоқда", - дея таъкидлади у.

Кузатувчи меҳмон Ҳаракат фаолияти, лойиҳалари, ННТлар ва фаол ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишди. Ҳамкорликда минтақавий тадқиқотлар олиб боришга тайёрлигини билдирди. Г.Коплига "Юксалиш" УМҲ экспертлари жамоасига фахрий аъзолик сертификати топширилди.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати