@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Самарқанд вилоятида Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи таркибига 31 нафар жамоатчилик фаоллари ва экспертлар киритилди

 2022-02-28 17:25:58   |     Просмотров: 1549

Ўзбекистонда эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, жамият ислоҳотлар ташаббускори тамойилини амалга ошириш мақсадида аҳолини давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда, белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда.

Жумладан, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун қабул қилинди, маҳаллий бюджет маблағларини аҳоли фикри асосида сарфлаш бўйича ташаббусли бюджет лойиҳасини амалга ошириш йўлга қўйилди, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилинишидан олдин жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш лозимлиги белгиланди ва шу каби кўплаб бошқа механизмлар амалиётга татбиқ этилди.

Юқоридаги каби ислоҳотларни жадал давом эттириш мақсадида жорий йилнинг 28 январь куни “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

 “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Тараққиёт стратегияси ижроси бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва унинг амалга оширилишида фаол фуқаролик жамиятини жалб этишга оид таклифи қўллаб-қувватлангани ҳолда ушбу ғоя мазкур Фармонда ўз аксини топди. Шунга мувофиқ республиканинг барча ҳудудларида нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳларини ташкил этиш ишлари бошланди.

Хусусан, жорий йилнинг 28 февраль куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, вилоят ҳудудида фаолият олиб борувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фаоллар билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи таркибини тасдиқлаш ва гуруҳнинг ташкилий йиғилишини ўтказишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамияти, айниқса, масъул идоралар томонидан юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан жамоатчилик мониторинги ва жамоатчилик назорати каби тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар бўйича тушунтиришлар берилди.

Жумладан, Фармонда белгиланганидек, давлат идоралари амалга оширилган ишлар бўйича “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан ташкил этилган жамоат гуруҳларига доимий равишда ҳисобот бериб боришлари ва шу орқали Тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларга эришилганлик бўйича йиллик муқобил ҳисоботлар эълон қилишлари қайд этилди. Эътиборлиси, ушбу ҳисоботлар орқали жойлардаги маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятига баҳо берилиши алоҳида таъкидланди.

Тадбир сўнгида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ижросини таъминлашда барча бирдек масъул эканлиги ва белгиланган мақсадларга бу борадаги саъй-ҳаркатларни бирлаштириш орқалигина эришиш мумкинлиги ҳақида хулоса қилинди.

 

Самарқанд вилоятидаги Тараққиёт стратегиясини
қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи

ТАРКИБИ

 

Т/р

Ф.И.Ш.

Иш жойи ва лавозими

Жамоатчилик гуруҳи раҳбари

  1.  

Ҳамраев Элёр Махматқулович

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмаси раҳбари – вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси

Жамоатчилик гуруҳи раҳбари ўринбосари

  1.  

Назаров Фарход Шарипович

“Маънавият ва маърифат” маркази вилоят ҳудудий бўлими раҳбари, вилоят Кенгаши депутати

Жамоатчилик гуруҳи аъзолари

  1.  

Халмурадов Рустам Ибрагимович

Самарқанд давлат университети ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси

  1.  

Тошев Фармон Исхакович

“Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири, Олий Мажлис Сенати аъзоси

  1.  

Рафиков Сухроб Абдугафарович

Вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси, вилоят Кенгаши депутати

  1.  

Насриев Бадриддин Насриевич

Халқ Демократик партияси вилоят Кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати

  1.  

Бердиева Зайнаб Файзиллаевна

Каттақўрғон тумани 20-умумтаълим мактаби директори, вилоят Кенгаши депутати

  1.  

Абдуллаев Бахтиёр Носирович

Ўзбекистон экологик партияси вилоят Кенгаши раиси, вилояти Кенгаши депутати

  1.  

Ихтиёров Мирзо Рустамович

Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси директори, вилоят Кенгаши депутати

  1.  

Рахматов Фотех Акмалович

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси бошлиғи

  1.  

Маликов Достон Орифжонович

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳурузидаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори

  1.  

Арипова Мунира Шерматовна

Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти Самарқанд вилоят ташкилоти раиси

  1.  

Пардаев Дилмурод Ахтамкулович

Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Самарқанд вилоят бўлими раиси

  1.  

Орипова Бибисора

“Раҳмдиллик” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари

  1.  

Нажмиддинова Мадина Нажмиддиновна

Самарқанд вилоят “Истиқболли авлод” ёшлар ахборот маърифат маркази раҳбари

  1.  

Салимова Сайёра Таджиевна

Самарқанд вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари

  1.  

Калонов Нуриддин Жўраевич

Ўзбекистон Бадиий Академияси бадиий ижодкорлар уюшмаси Самарқанд бўлими раиси

  1.  

Рахмонова Рахима Рашидовна

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Самарқанд вилоят ҳудудий филиали директори

  1.  

Раҳмонов Баҳодир Убайдуллоевич

“Овози Самарқанд” газетаси бош муҳаррири

  1.  

Исрофилова Хурсан Сайфидиновна

Тойлоқ тумани “Бахшитепа” МФЙ раиси

  1.  

Кафиев Хушвақт

Самарқанд шаҳар “Машъал” МФЙ раиси

  1.  

Хонкелдиева Феруза Мусаевна

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Самарканд вилоят бўлими раиси

  1.  

Бабабекова Муҳиба Кличовна

“Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгашининг раиси

  1.  

Исаков Раҳматулла Анарбаевич

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

  1.  

Усмонов Саидаҳмад

Самарқанд вилоят Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси

  1.  

Муҳиддинов Муслихиддин Қутбиддинович

Самарқанд давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси профессори

  1.  

Азизов Фармон Иззатович

Ўзбекистон фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Ургут туман бўлими раиси

  1.  

Мухаммадқулов Абдушукур

Меҳнат фахрийси, пенсионер

  1.  

Имамова Дилбар Бобоқуловна

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши фаол аёллар қанотининг жамоатчилик асосидаги раиси, меҳнат фахрийси

  1.  

Бобомуродов Салоҳиддин

Меҳнат фахрийси

  1.  

Эшонқулов Зайниддин Садриддинович

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакили ҳамда Пайариқ тумани “Имом Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби

 

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати