“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати лойиҳа бўйича меҳнат муносабатлари мутахассиси лавозимига танлов эълон қилади
Ўзбекистонда “Иқтисодий тараққиёт учун самарали бошқарув” (EGED) лойиҳаси меҳнат муносабатлари бўйича мутахассис лавозимига танлов эълон қилади. Лойиҳа 2022 йилнинг 1 июнидан 31 декабригача “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан ACTED билан ҳамкорликда, Буюк Британия ҳукуматининг молиявий кўмагида амалга оширилади.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий тараққиётига ва гуллаб-яшнашига кўмаклашиш, устувор ислоҳотлар бўйича иқтисодий сиёсат юритишда шаффофликни, ҳисобдорликни ҳамда самарадорликни оширишга қаратилган.
Мажбуриятлар:
• кабинет таҳлили, ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш, фуқаролик жамиятининг имкониятлари ва муаммоларини баҳолаш ва таҳлил қилиш;
• келгусида фуқаролик жамияти салоҳиятини ошириш дастурини ишлаб чиқиш мақсадида фуқаролик жамияти вакилларидан уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш, уларнинг фикр-мулоҳазаларини олиш бўйича ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни услубий таъминлашни амалга ошириш;
• мақсадли аудиторияни аниқлаш, танлаб олиш, иш ҳажми, тадқиқот кўлами бўйича консультация бериш;
• респондентлар учун сўровлар тайёрлаш;
• муаммоларни аниқлаш бўйича тавсиялар бериш ва экспертлар хулосаларини тайёрлаш;
• ишлаб чиқилган методика бўйича таҳлил ўтказиш юзасидан якуний ҳисобот тайёрлаш.
Талаблар:
• иқтисодчи, юриспруденция йўналишлари бўйича олий маълумот;
• меҳнат муносабатлари соҳасида 5 йиллик + юриспруденция соҳасида 3 йиллик иш тажрибаси;
• Ўзбекистон ва бошқа ривожланган давлатларнинг амалдаги меҳнат қонунчилигидан хабардорлик;
• рус ва ўзбек тилларида саводли ёза олиш ва гапира олиш. Инглиз тилини билиш қўшимча устунлик беради;
• ижтимоий тадқиқотлар, кабинет тадқиқотлари ўтказиш, саралаш бўйича иш тажрибаси;
• муомала лаёқати ва музокара олиб бориш малакаси;
• мақсадни натижага қаратиш;
• ўзаро ҳамкорликда ишлашнинг юқори кўникмаси;
• тўғри мақсад ва устуворликларни аниқлаш қобилияти;
• коучинг кўникмалари (кундалик фаолиятда бошқаларни ривожлантириш учун билим ва тажриба алмашиш).
Шароитлар:
• ишга фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида расмийлаштирилади;
• ярим кунлик иш;
• иш ҳақи суҳбат асосида белгиланади.
Ариза беришнинг сўнгги муддати: 2022 йил 25 июнь
Резюмени info@yumh.uz электрон почта манзилига “Лойиҳа бўйича меҳнат муносабатлари мутахассиси лавозимида ишлашга” деган ёзув билан юбориш сўралади.