@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

ННТлар мактабига қабул эълон қилинади

 2022-07-14 18:03:15   |     Просмотров: 3849

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан биргаликда навбатдаги "ННТлар мактаби"га қабул эълон қилади. Бу галги мактабнинг мавзуси "ННТлар ҳамкорлиги"га қаратилади.

Мақсад — нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг ташкилий ривожланиш асослари, ижтимоий шериклик бўйича салоҳияти ва малакасини ошириш ҳамда илғор халқаро тажрибаларни алмашиш учун платформа яратиш.

Тренингларни Жанубий Кореянинг фуқаролик жамияти соҳаси экспертлари ўтказади. Улар:

▪️ Хёнжу Чо — "Global Civic Sharing" ижрочи директори;
▪️ Жеюн Шин —  Корея ноҳукумат ташкилотлари кенгашининг ривожланиш мақсадида халқаро ҳамкорлик бўйича сиёсий маркази директори.

"ННТлар мактаби"да тренинглар 2022 йил 1— 5 август кунлари Тошкент вилоятида офлайн форматда бўлиб ўтади. Унга маҳаллий, давлат ва халқаро ташкилотлар ҳамда донорлар билан профессионал мулоқот ўрнатиш, муваффақиятли ўзаро ҳамкорлик қилиш тажрибасига эга нодавлат нотижорат ташкилотлари таклиф этилади.

Мактабда иштирок этиш истагини билдирган ННТ вакиллари 2022 йил 20 июль, соат 18:00 га қадар тегишли аризани тўлдириб, nntmaktabi@gmail.com электрон манзилига юборишлари керак. Ариза битта ННТдан бир марта қабул қилинади (агар ариза ҳудудий бўлинмаларига, филиалига эга ташкилотлар томонидан юборилса, фақат битта вакил танлаб олинади).

Эслатма: 
▪️ ННТларни махсус комиссия саралаб олади
▪️ Барча харажатлар (жой, овқатланиш, йўл ҳақи) ташкилотчилар томонидан қопланади
▪️ Иштирокчилар мактаб бошланишидан 72 соат олдин COVID-19га топширилган ПЗР тестининг манфий натижаси тўғрисида маълумотнома тақдим этади

Аризани юклаб олинг: https://docs.google.com/document/d/1lvcENj64yihRxmH-YL0ssVrzP1SJ03pq/edit