@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Юксалиш” ҳаракатининг Сирдарё вилояти бўлинмаси раҳбари жамоатчиликка таништирилди

 2019-05-22 10:20:27   |     Просмотров: 4624

21 май куни “Юксалиш” ҳаракати томонидан Сирдарё вилояти ҳокимлиги биносида халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, ННТлар ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этиб, ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Жумладан, белгиланган вазифаларнинг ижросини ўз вақтида ва самарали ташкил этилишида жамоат ташкилотларининг ўрни муҳимлиги таъкидланди. Бунда янги ташкил этилган ва вилоятда ўз фаолиятини бошлаётган “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фуқаролар, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга умид билдирилди.

Шунингдек, тадбирда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Сарварбек Султонов кенг жамоатчиликка таништирилди.

Давра суҳбати давомида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг мақсад ва вазифалари, асосий фаолият йўналишлари ҳақида тақдимот ўтказилди. Ҳаракатга аъзо бўлиш, лойиҳаларда қатнашиш, тақдим этиладиган имкониятлар ҳамда қатор тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Жумладан, тадбир қатнашчиларига “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва қатор халқаро ва маҳаллий ташкилотлар томонидан ННТларига қаратилган грант танловлари, унда иштирок этиш шартлари тушунтирилди.

“Юксалиш” ҳаракати матбуот хизмати