@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Вакансия: Матбуот хизмати раҳбари лавозимига номзод изламоқдамиз

 2023-10-30 16:47:42   |     Просмотров: 2504

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Матбуот хизмати раҳбари – раис маслаҳатчиси лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади:

Талаблар:

  • олий маълумот;
  • журналистика мутахассислиги бўйича 3 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси (чет тилларини билиш, матбуот хизмати, PR йўналишидаги тажриба устунлик беради);
  • масъулиятлилик, ишга бўлган ижобий муносабат, таҳлилий ва танқидий фикрлаш, катта ахборотлар оқими билан ишлаш кўникмаси, стрессга бардошлилик, етакчилик қобилиятлари;
  • тўлиқ бандлик (09:00—18:00), беш иш куни.

Вазифа ва мажбуриятлар:

  • ташкилотнинг ахборот сиёсатини ҳамда Матбуот хизмати ишининг жорий ва келгуси режаларини тузиш, уларни амалга ошириш;
  • ташкилот фаолиятини ахборот билан таъминлаш;
  • ахборот маконини мунтазам мониторинг қилиш (зарур бўлганда муносабат билдириш);
  • жамоатчилик билан мулоқот ва ўзаро ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
  • ташкилотнинг сайти, ахборот каналлари самарадорлигини таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

Ойлик маош суҳбат асосида (номзоднинг билими ва тажрибасига қараб).

Имкониятлар: Жамоанинг қўллаб-қувватлови, давлат ва минтақавий даражадаги лойиҳаларда иштирок этиш, Ўзбекистон Меҳнат кодекси бўйича расмий бандлик.

Номзодлар ўзи ҳақидаги маълумотнома (резюме)ни “Юксалиш” ҳаракатининг info@yumh.uz  электрон манзилига “Матбуот хизмати раҳбарлиги учун вакансия” деб ёзган ҳолда юборишларини сўраймиз.

Манзил: Тошкент ш., Фурқат кўчаси, 1-уй (“Дўстлик ва ННТлар уйи” биноси, 8-қават).