@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“Энг фаол ННТ”лар ва “Орамиздаги қаҳрамонлар” тақдирланди

 2023-11-17 20:00:00   |     Просмотров: 2313

17 ноябрь куни Тошкентда "Энг фаол ННТ" номинацияси ҳамда "Орамиздаги қаҳрамонлар" лойиҳасининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросим 14 ноябрда старт олган Фуқаролик жамияти ҳафталигининг якуний тадбири бўлди.

Бир неча йилдан буён "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон фуқаролик жамияти ривожига ҳисса қўшган, йил давомида ўз ташаббуслари, лойиҳалари билан фаоллик кўрсатган нодавлат нотижорат ташкилотларини эътироф этиб келмоқда. Бу йил ҳам ушбу анъана давом этди.

Мақсад – нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташаббуслари ва энг яхши амалиётларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ижтимоий шериклик асосида аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишда уларнинг иштироки ва ролини ошириш орқали фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш.

Таъкидлаш керак, номзодларни Ҳаракатнинг ҳудудий бўлинмалари таклиф этди. Махсус Комиссия томонидан кўриб чиқилгач, қуйидаги мезонлар бўйича танлаб олинди:

-        Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга оширишдаги фаол иштироки;

-        2022 ва 2023 йилларда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни самарали ва муваффақиятли амалга оширганлиги;

-        давлат ташкилотлари билан муваффақиятли ҳамкорликни йўлга қўйганлиги.

Тақдирланувчилар:

  • Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси
  • Хоразм вилояти Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси
  • Хоразм вилояти “Интербилим” аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш маркази
  • “Ойдин нур” оилани ижтимоий, ҳуқуқий ҳимоялаш маркази (Бухоро)
  • “Шижоатли аёл” ижтимоий ҳимоя ва экология маркази (Бухоро)
  • “Саодат сари” ижтимоий кўмак маркази жамоат бирлашмаси (Навоий)
  • “Зиёнур” маркази (Фарғона)
  • “Эзгу ният” маркази (Қўқон шаҳри)
  • “Мадад” ННТ Марҳамат тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси
  • “Аёл ва шодлик” аёллар ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш маркази (Сурхондарё)
  • “Барқарор Ҳаёт” Халқаро ижтимоий маърифат маркази (Сурхондарё)
  • Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамғармасининг Қашқадарё вилоятидаги муассасаси
  • Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Оқдарё туман муассасаси
  • “Yetakchi” ёшлар маркази (Жиззах)
  • “Ижтимоий ҳимоя” жамияти (Наманган)
  • “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Сирдарё вилояти филиали
  • Ўзбекистон Карлар жамияти Сирдарё вилоят ҳудудий бўлими
  • “Тадбиркор аёл ” халқаро ишбилармон уюшмаси (Тошкент ш.)
  • Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси
  • “Эко мактаб”
  • “Умидворлик” имконияти чекланган болалар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш маркази
  • “Эколог” жамоатчилик бирлашмаси
  • “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти
  • "Индиго" ташкилоти
  • “Ишонч ва ҳаёт” ташкилоти

“ОРАМИЗДАГИ ҚАҲРАМОНЛАР” ЛОЙИҲАСИ

"Юксалиш" ҳаракатининг ушбу ижтимоий лойиҳаси турли ҳаётий вазиятларда миллий ғурур уйғотадиган, катта-ю кичикка намуна бўла оладиган, ўзини қаҳрамонларча намоён этган Ўзбекистон фуқаролари, хориждаги ватандошларимиз, турли жамоат ташкилотлари вакилларини эътироф этишга қаратилган.

Бу йилги номзодлар ҳам жамият манфаатлари учун яхшиликлар қилган, интилишлари натижасида маҳалласи, шаҳри обод бўлишига ҳисса қўшган, у ёки бу соҳада жасорат кўрсатган инсонлардир, яъни орамиздаги қаҳрамонлардир. Улар ўз атрофидагиларни ҳам ана шундай жасоратлар кўрсатишга илҳом бағишлайдиганлардир.

Тақдирланувчилар:

  • Жузимгул Бекбергенова (Нукус шаҳри)
  • Ғулом Ҳасанов (Кармана тумани)
  • Нисо Турдиева (Самарқанд шаҳри)
  • Фирдавс Аҳмедов (Самарқанд шаҳри)
  • Озодбек Йўлдошев (Чироқчи тумани)
  • Зулайҳо Исмоилова (Ховос тумани)
  • Лилия Севастьянова (Тошкент шаҳри)
  • Ҳусан Абдураҳмонов (Гулистон тумани)
  • Саидисломбек Абдулқосимзода (Гулистон шаҳри)
  • Юсуфбек Тожибоев (Қибрай тумани)
  • Ислом Абаев (Тошкент вилояти)
  • Фарруҳ Чориқулов (Тошкент шаҳри)
  • Шаҳзод Мирзаулуғов (Тошкент шаҳри)
  • Алишер Арипов (Тошкент шаҳри)
  • Атиргул Холмирзаева (Тошкент шаҳри)
  • Зокиржон Абдусатторов (марҳум, Жиззах вилояти)
  • "Субъектив" лойиҳаси жамоаси
  • "Фикрат" лойиҳаси жамоаси
  • “Немолчи” лойиҳаси жамоаси
  • “Таскин” хосписи жамоаси

         Жорий йилдаги Фуқаролик жамияти ҳафталиги ислоҳотлар жараёнларининг барча иштирокчилари учун конструктив мулоқот майдони бўлиб, уларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга, Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш бўйича тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилди.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати