Вакансия
“Юксалиш” ҳаракати “Ёшстан: ёшлар йўналишидаги фуқаролик жамияти ташкилотларининг имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида Андижон давлат университети қошида ташкил этилган “Юридик клиника” фаолиятини тарғиб қилишда манфаатдор томонлар орасида инклюзив мулоқотларни ўтказиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билимларида мавжуд камчиликларни аниқлаш юзасидан жамоатчилик мулоқотлари ва сўровномалар ўтказиш орқали аниқлаш мақсадида қуйидаги лавозим учун танлов эълон қилади:
- Маҳаллий экспертлар
Номзодларга қўйиладиган талаблар ва вазифалар ҳақида батафсил техник топшириқда танишиш мумкин.
Маҳаллий экспертлар учун техник топшириқ.
Лойиҳа мақсади – Лойиҳа маҳаллий ёшларнинг Ўзбекистонда ёшлар масалаларига оид ҳуқуқий маълумотлар ва ахборотлар олиш имкониятини кенгайтириш, мамлакатимизда халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга қаратилган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларини қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган.
Ўтказилиш жойи: Андижон вилоятининг Андижон шаҳри, Асака ва Избоскан туманлари.
Ўтказиш вақти: 2024-йил май-июнь
Резюмени info@yumh.uz электрон манзилига 2024-йил 20-май кунидан кечиктирмай маълумотларни техник топшириқда кўрсатилган йўриқномага мувофиқ тўлдирилган ҳолда юборишингизни сўраймиз.