@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

 2019-06-19 17:34:00   |     Просмотров: 4531

18 июнь куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурханов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Цзян Янь билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, бунда икки давлат раҳбарлари томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Акмал Бурханов “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг асосий фаолият йўналишлари, бугунги кунда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берди. Жумладан, Ўзбекистонда ислоҳотларнинг бориши, қабул қилинаётган қарорларни фуқароларга етказиш, ННТларни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда жамоатчилик назорати тадбирлари каби йўналишда олиб борилаётган ишлар натижалари ҳақида сўз юритилди.

Ўз навбатида, элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрь куни Парламентга тақдим этган мурожаатномасида миллий қадриятлар ва ғоялар масаласига алоҳида эътибор қаратганини таъкидлади. Бу борада Хитой бой тажрибага эга эканлиги, хусусан мамлакатни ривожлантириш миллий режаси ишлаб чиқилганини айтиб ўтди.

Цзян Янь хонимнинг фикрича, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда миллий ғояни тарғиб қилиш, аҳоли бирлигини янада ошириш учун ўзаро тажриба алмашиш муҳим. Бу нафақат фуқароларни ягона мақсад сари ҳаракатланиш, балки миллий қадриятларни қўллаб-қувватлашга ҳам хизмат қилади.