“Юксалиш” ҳаракати ҳудудий ОАВ вакиллари учун тренинглар ташкил қилади
“Юксалиш” ҳаракатининг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ҳақида кенг жамоатчилик ва халқаро ҳамжамиятга ОАВлар вакиллари билан фаол ҳамкорлик орқали ахборот бериш ҳисобланади.
Шу муносабат билан, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда журналистика соҳасида халқаро этика стандартларини ривожлантириш” лойиҳасини амалга оширишни бошлади.
Лойиҳанинг мақсади — юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг объектив ёритилишини таъминлаш мақсадида барча ҳудудлардаги маҳаллий ОАВ вакилларининг профессионал этика ва таҳлилий журналистика бўйича салоҳиятларини янада ошириш.
Жорий йилнинг июль—август ойлари давомида лойиҳа доирасида республиканинг 5 та ҳудудида журналист ва блогерлар учун тренинглар ташкил этилади. Унда қўшни вилоятларда фаолият юритувчи медиа вакиллари ҳам иштирок этишлари мумкин.
Тренингларни ўтказиш графиги:
1. Самарқанд ш. (Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятлари иштирокчилари учун) — 3-6 июль;
2. Қарши ш. (Қашқадарё, Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари иштирокчилари учун) — 5-7 июль;
3. Андижон ш. (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари иштирокчилари учун) — 22-24 июль;
4. Урганч ш. (Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси иштирокчилари учун) — 1-3 август;
5. Тошкент ш. (Тошкент шаҳри, вилояти ва Сирдарё вилояти иштирокчилари учун) — 22-24 август.
Тренингда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш: https://docs.google.com/forms/d/1LuQ1ZDCR6OUeNsPeMrRaMIohGladK9JWICrI2VdUzh8/viewform?edit_requested=true&pli=1
Тренинг билан боғлиқ барча харажатлар ташкилотчилар томонидан қопланади.
Қўшимча маълумот учун:
+99871-239-33-23 — “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати