@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Диққат, вакансия!

 2024-09-06 12:09:52   |     Просмотров: 1915

“Юксалиш” ҳаракати матбуот-котиби лавозимига вакансия эълон қилади.
Талаб этиладиган иш тажрибаси: 1-3 йил.

Тўлиқ бандлик, тўлиқ иш куни.

Вазифалари:

• ташкилотнинг ахборот сиёсатини шакллантиришда иштирок этиш, матбуот-хизматининг иш-режалари ва ҳисоботларини тайёрлаш;

• ташкилот фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;

• ахборот маконини доимий мониторинг қилиб бориш (зарур ҳолларда муносабат билдириш);

• пресс-релизлар, нутқлар тайёрлаш ҳама ижтимоий тармоқ саҳифаларини юритиш;

• ташкилотнинг сайти ва ахборот каналлари самарадорлигини таҳлили, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

Талаблар:

• олий маълумот;

• ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш.

• журналистика соҳасида иш тажрибаси 3 йилдан кам бўлмаслиги (хорижий тилларни билиши, матбуот-хизматида иш тажрибаси, PR устунликларга эга).

Қадриятларимиз:

• масъулият, ишга бўлган ижобий муносабат, таҳлилий ва танқидий фикрлай олиш, катта ахборот оқими билан ишлай олиш қобилияти, деталларга эътиборли бўлиш, тезкорлик, етакчилик сифатига эга бўлиш.

Шарт-шароитлар:

• тўлиқ иш куни (09:00-18:00), ҳафтасига беш кунлик иш режими, хизмат сафарлари.

Маош — суҳбат натижасига кўра.

Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотни ҳаракатнинг электрон почтасига жўнатишингизни сўраймиз: info@yumh.uz  (мавзуни “матбуот-котиби вакансияси учун” деб кўрсатинг).

Манзил: Тошкент, Фурқат кўчаси, 1 уй (“Дўстлик ва ННТлар уйи”, 8-қават).