@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Жамоатчилик лойиҳалари орқали муаммолар ҳал этилмоқда

 2024-12-25 15:49:57   |     Просмотров: 1858

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони доирасида “Юксалиш” ҳаракатининг фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларни жамоатчилик лойиҳаларига айлантириш бўйича таклифи маъқулланган эди. Бу таклиф асосида 2024 йилда Ҳаракат томонидан жами 61 та жамоатчилик лойиҳаси амалга оширилди.

Мазкур лойиҳалар доирасида ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган бир қатор долзарб масалаларни ҳал қилиш орқали аҳолининг кундалик ҳаётини яхшилашга ҳисса қўшилди. Хоразм вилояти Янгиариқ тумани “Ширшоли” маҳалласида ҳал этилган муаммо бунинг ёрқин мисолларидан биридир.  

Ушбу маҳалладаги аҳоли, айниқса, болалар, 4Р-163 автомобиль йўлидан ўтишда катта хавф остида қолган, йўл-транспорт ҳодисалари сони кўпайган эди.

2024 йилнинг июль ойида “Юксалиш” ҳаракатининг Хоразм вилояти бўлинмаси маҳаллий аҳоли ташаббусини инобатга олган ҳолда, йўл хавфсизлигини таъминлаш мақсадида светофор ўрнатиш таклифини жамоатчилик лойиҳаси сифатида илгари сурди.

Ҳудудий бўлинманинг саъй-ҳаракатлари натижасида 4Р-163 автомобиль йўлининг 15-километрида янги светофор ўрнатилди, йўл белгилари ва махсус йўл чизиқлари чизилди. Бу орқали аҳоли, айниқса, болалар йўлда хавфсиз ҳаракатланиш имкониятига эга бўлди.