@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Жамоатчилик ташаббуслари аҳоли турмуш шароитларини яхшилашга хизмат қилмоқда 

 2024-12-25 16:36:00   |     Просмотров: 1830

Маълумки, “Юксалиш” ҳаракати томонидан аҳоли мурожаатлари асосида шакллантирилган долзарб муаммолар жамоатчилик лойиҳалари сифатида илгари суриб келинмоқда. Натижада 2024 йилда Ҳаракат томонидан жами 61 та жамоатчилик лойиҳаси амалга оширилди.

Жумладан Қарши шаҳрининг Пахтазор туманида жойлашган кўп қаватли уйларга туташ йўлнинг қатнов қисмида маиший чиқиндилар тўпланиши оқибатида пайдо бўлган ноқонуний чиқиндихона аҳолининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқариб, кўплаб жамоатчилик фаоллари норозилигига сабаб бўлаётган эди. 

“Юксалиш” ҳаракатининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан ушбу муаммони ечиш ташаббуси жамоатчилик лойиҳаси сифатида илгари сурилди. 

Натижада ушбу чиқиндихона атрофи махсус девор билан ўралиб, тартибга келтирилди. Шу билан бирга, чиқиндихонанинг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимлиги томонидан 2 нафар масъул шахс бириктирилди.