@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Йил якунлари: Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси фаолияти

 2025-01-03 08:34:00   |     Просмотров: 1084

Йил давомида 3382 та фуқаро “Юксалиш” ҳаракати аъзолигига қабул қилинди.

Ҳудудий бўлинма томонидан 25 та жамоатчилик мониторинги, 17 та жамоатчилик эшитуви ташкил этилди. 3та масала туман кенгашларига, яна 3та масала вилоят кенгашларига киритилиб, ҳал этилди.

Йил давомида Жамоатчилик лойиҳалари доирасида 8 та муаммони ҳал этишга эришилди.

“Нотариуслардан ҳуқуқий билимлар”, қон қуйиш акциялари 5 марта ташкил этилди.

Фуқаролардан келиб тушган 11 мурожаат ижобий ҳал қилинди.

2024  йилги  давлат  дастури  лойиҳаси юзасидан кенг жамоатчилик  ва  соҳа  вакилларидан  келиб тушган  105 та  таклиф  умумлаштирилган  ҳолда jamoatchilik.uz   платформасига киритилди.

“Носоғлом хорижий ташвиқот (пропаганда)га қарши курашиш” лойиҳаси доирасида 107 киши орасида сўровнома ўтказилди.

“Фуқаролик жамияти хафталиги” доирасида ҳудудий бўлинма томонидан “Хорижий мамалакатларда жамоатчилик назоратининг ташкил этилиши тажрибаси ва амалиёти”  мавзусида давра суҳбати, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши котибият мудири У.Курязов ва Адлия бошқармаси бошлиғи Н.Жуманиёзов билан учрашувлар ўтказилди.