@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Йил якунлари: Фарғона вилояти ҳудудий бўлимаси фаолияти

 2025-01-03 08:46:00   |     Просмотров: 1192

Йил давомида ҳудудий бўлинма томонидан 2394 нафар фаол фуқаро Ҳаракат аъзолигига қабул қилинди.

“Ўзбекистон-2030”  стратегияси  бўйича  15 маротаба жамоатчилик  муҳокамаси, 32 маротаба жамоатчилик мониторинги ўтказилди, 5 маротаба  жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.

Йил давомида 2 та масала вилоят кенгашларига киритилиб, ҳал этилди. Аҳоли муаммоларига оид тадқиқот ва  сўровлар сони 4 тани ташкил этди.  

6 маротаба турли акциялар ташкил этилди. Биргина “Биз донормиз” акциясида 28,2 литрга яқин қон тўпланди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудий бўлинма томонидан йил давомида 125 та манзарали ва мевали дарахтлар экилиши таъминланди.

Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловларни юқори кайфиятда ўтказишда ҳудудий бўлинма ҳам фаол қатнашди. Хусусан, марказий  аппарат томонидан тақдим этилган  видеороликлар  вилоятдаги LED экранларда мунтазам намойиш этиб борилди.

Фуқаролик жамияти ҳафталиги доирасида Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши раиси доимий комиссия раиси, Навоий вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари иштирокида давра суҳбати ва муҳокамалар ўтказилди. Тадбирда ННТлар   ўз таклиф ва  ташаббуслари билан иштирок этди.

Шунингдек, ҳафталик доирасида “Ҳаво ифлосланишининг олдини олиш, унинг табиий таркибини сақлаш бўйича кўрилаётган чоралар” мавзусидаги жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

2024  йилги  давлат  дастури  лойиҳаси юзасидан  кенг жамоатчилик  ва  соҳа  вакилларидан  келиб тушган 55 та таклиф умумлаштирилган ҳолда jamoatchilik.uz платформасига киритилди.