@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Аризаларни тақдим этишга таклиф

 2025-01-22 12:11:05   |     Просмотров: 2772

Германия ҳукумати Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit (GIZ) "Самарали давлат бошқаруви" дастури "Юксалиш" ҳаракати билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги ННТлар ўртасида молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича танлов эълон қилади.

ДАСТУР ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ

Асосий эътибор фуқаролик жамиятини фаол жалб қилган ҳолда заиф гуруҳлар учун давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини яхшилашга қаратилган. Муайян давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини такомиллаштириш учун маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан фуқаролар билан биргаликда ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши керак бўлган маҳаллий ўзгариш лойиҳалари молиялаштирилади.

ДАСТУР МАҚСАДИ

Дастур Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд ва Фарғона вилоятларидан ННТларни қуйидаги мақсадларга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштириш учун ариза беришга таклиф қилади:

• Давлат хизматларидан мунтазам фойдаланадиган аёллар сонини кўпайтириш;

• Давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида хотин-қизларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш;

• Аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятлари тўғрисида кенг маълумот бериш.

ТАНЛОВ ТАФСИЛОТЛАРИ

• Қуйидаги ташкилотлар танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга:

- Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд ва Фарғона вилоятларида расмий рўйхатдан ўтган ННТ; -камида 5 йил давомида халқаро ташкилотларнинг лойиҳаларини амалга оширишда муваффақиятли тажрибага эга;

- камида 5 йил давомида аёллар билан ишлашда муваффақиятли тажрибага эга.

• Танловда иштирок этиш жараёни:

- Биринчи босқичда манфаатдор ташкилотлар лойиҳа концепциясини шаклга мувофиқ тақдим этадилар (1-илова).

- Иккинчи босқичда танлов комиссиясидан энг юқори балл олган концепциялар тўлиқ лойиҳаларга айлантирилади ва молиялаштирилади.

• Молиялаштириш:

- сўралган молиялаштиришнинг максимал миқдори 30 000 еврони ташкил қилади.

- молиялаштириш маблағларидан лойиҳа мақсадлари билан боғлиқ бўлмаган бинолар, автомобиллар ёки жиҳозларни сотиб олишда фойдаланиш мумкин эмас.

• Лойиҳанинг давомийлиги:

- лойиҳанинг максимал давомийлиги 6 ой.

• Лойиҳа концепциясига қўйиладиган талаблар:

1. Лойиҳа концепциясининг батафсил тавсифи, жумладан мақсадлар, кутилаётган натижалар ва муддатлар, шунингдек, сўралган миқдор. Концепцияда лойиҳа ходимлари, шунингдек жалб қилинган мутахассислар, шу жумладан, уларнинг лойиҳадаги роли тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.

2. Тахминий бюджет.

• Танлаш мезонлари

• Инновация ва долзарблик: мақсадларга эришишда инновацион ёндашувларни намойиш этадиган лойиҳалар.

• Мақсадга мувофиқлиги: Реал мақсадлар ва натижалар билан лойиҳа муддатлари ва методологиясининг амалийлиги.

• Ўзгариш қобилияти: лойиҳанинг аёлларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришда  барқарор яхшиланишга олиб келиши.

• Инсон ресурслари салоҳияти: лойиҳа гуруҳининг лойиҳани самарали амалга ошириш ва кутилган натижаларга эришиш қобилияти.

• Иқтисодий самарадорлик: бюджетига нисбатан самарали натижаларни берадиган таклифларга устунлик берилади.

АРИЗА БЕРИШ ЖАРАЁНИ

Таклифлар "GIZ молиялаштириш учун ариза" мавзуси билан info@yumh.uz электрон почта орқали жўнатилиши лозим. Барча таклифлар рус ёки ўзбек тилларида тақдим этилиши ва аризада кўрсатилганидек, барча керакли маълумотлар ва ҳужжатларни ўз ичига олиши лозим (1-илова). Барча аризалар 2025 йил 12 феврал (Тошкент вақти билан 18:00) гача қабул қилинади.

Хато ва камчиликлар билан ёки белгиланган муддатдан кечроқ топширилган аризалар кўриб чиқилмайди.