@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

ВАКАНСИЯ: Халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис

 2025-06-26 16:25:03   |     Просмотров: 2257

“Юксалиш” ҳаракати Халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис лавозимига номзодлар танловини эълон қилади. Биз халқаро лойиҳалар, дипломатик муносабатлар ва жамоатчилик билан ишлаш соҳаларида тажрибага эга фаол, илғор ва масъулиятли мутахассис излаяпмиз.

Асосий вазифалар:

  • Халқаро ташкилотлар, дипломатик миссиялар ва донорлар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш;
  • Ҳамкорликдаги лойиҳалар, халқаро тадбирлар ва хизмат сафарларини режалаштириш ва амалга ошириш;
  • Таҳлилий маълумотлар, расмий хатлар ва лойиҳа таклифларини инглиз ва ўзбек тилларида тайёрлаш;
  • “Юксалиш” ҳаракатини халқаро гуруҳлар ва форумларда муносиб равишда тақдим этиш;
  • Ҳаракатнинг халқаро нуфузини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  1. Камида 3 йиллик иш тажрибаси — халқаро ташкилотлар, лойиҳалар ёки давлат/ННТ структураларининг халқаро алоқалар соҳасида;
  2. Инглиз тилини мукаммал билиш (ёзма ва оғзаки); рус ва бошқа тилларни билиш афзаллик ҳисобланади;
  3. Юқори иш суръати ва тиғиз иш графиги ҳамда хизмат сафарларига тайёр бўлиш;
  4. Рақамли таҳлил, мулоқот ва музокара олиб бориш кўникмалари;
  5. Фуқаролик жамияти, ислоҳотлар ва инновацияга садоқат.

Ариза бериш тартиби:

Номзодлар қуйидаги ҳужжатларни инглиз тилида тақдим этиши керак:

  • Таржимаи ҳол (CV) — кўпи билан 2 бет
  • Мотивация хати — шахсий қизиқиш ва тажриба асосида (1 бетгача)

Ҳужжатларни юбориш манзили: info@yuksalish.org; info@yumh.uz
Аризалар 2025 йил 5 июлгача қабул қилинади.