Рейтинг янгиланди: ТОП-40 бошқарувдаги аёллар
Рейтинг янгиланди: ТОП-40 бошқарувдаги аёллар
“Юксалиш” ҳаракати томонидан Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда давлат ва жамият бошқаруви тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида ҳар йили эълон қилинадиган ТОП-40 бошқарувдаги аёллар рейтинги янгиланди.
Эслатиб ўтамиз, “Юксалиш” ҳаракати томонидан ҳар йили 8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан давлат бошқарувидаги раҳбар аёллар рейтинги эълон қилиб келинади. Аввалги рейтинглар 2020, 2021, 2022, 2023, 2024 ва 2025-йилларда шакллантирилган (Ҳавола: ҳттпс://т.ме/узбюксалиш/5228). Шунингдек, 2023-йилда минтақа экспертлари иштирокида илк бор Марказий Осиёнинг етакчи аёллари рейтинги ҳам тузилган эди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда аёлларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Хотин-қизларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлашга қаратилган махсус дастурлар жорий этилиб, давлат хизматида гендер мувозанатини таъминлаш бўйича кўрсаткичлар белгиланмоқда. Шунингдек, кадрлар захирасида аёллар улушини оширишга қаратилган тизимли чоралар амалга оширилмоқда. Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, камситишнинг олдини олиш ҳамда раҳбарлик лавозимларига танлашда тенг имкониятлар яратиш масалалари қонунчилик даражасида мустаҳкамланмоқда.
Мазкур жараёнларда жамоатчилик назорати, очиқлик ва эътироф механизмларини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Шунга мувофиқ, “Юксалиш” ҳаракати томонидан ҳар йили эълон қилинадиган бошқарувдаги аёллар рейтинги мамлакатда гендер тенгликни рағбатлантиришга қаратилган самарали жамоатчилик ташаббусларидан бири сифатида шаклланиб бормоқда.
Рейтингдан ўрин олган аёллар давлат ва жамият бошқарувининг турли бўғинларида фаолият юритади. Улар орасида Президент Администрацияси, Олий Мажлис Палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, молия ва банк тизими, таълим ҳамда суд-ҳуқуқ тизимида фаолият юритаётган раҳбарлар мавжуд.
Ушбу рейтингларда қайд этилган аёлларнинг кўпчилиги кейинги йилларда давлат бошқарувида юқорироқ лавозимларга тайинланган, айримлари ҳудудий даражадан республика даражасидаги раҳбарлик лавозимларига коътарилган. Шунингдек, бир қатор номзодлар соҳавий раҳбар, қўмита ёки агентлик даражасида қарор қабул қилиш жараёнларида фаол иштирок этмоқда.
Рейтинг методологияси
Бошқарувдаги аёллар рейтинги кўп ўлчовли баҳолаш модели асосида тузилади. Мазкур модел номзодларни фақат эгаллаб турган лавозими орқали эмас, балки уларнинг реал бошқарув фаолияти, институционал таъсири ва жамоатчилик ишончи асосида комплекс баҳолашни назарда тутади.
Рейтинг қуйидаги асосий мезонлар асосида шакллантирилади:
- лавозим ва ваколат доирасининг қарор қабул қилиш жараёнларига таъсири;
- бошқарувдаги реал натижалар ва эришилган кўрсаткичлар;
- стратегик ислоҳотларда иштирок даражаси;
- ҳудудий ёки соҳавий таъсир кўлами;
- жамоатчилик ишончи ва профессионал ёндашуви.
Номзодлар фаолияти 100 баллик тизим асосида баҳоланиб, ҳар бир мезон вазнли коеффициентлар орқали якуний интеграллашган натижага келтирилади. Баҳолаш жараёнида давлат статистика маълумотлари, очиқ манбалар, соҳавий ҳисоботлар, экспертлар хулосалари ҳамда медиа-мониторинг натижалари ҳисобга олинади.
Бу каби рейтинглар жамиятда мавжуд стереотипларни бартараф этиш, аёлларнинг бошқарувдаги ролини кучайтириш ҳамда янги авлод раҳбар аёлларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
“Юксалиш” ҳаракати матбуот хизмати