@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Экспертлар синов тариқасида танлаб олинган ННТ ва жамоат кенгашлари фаолиятини ўрганмоқдалар

 2019-07-10 19:45:00   |     Просмотров: 2813

“Инновациялар учун ҳамкорлик” дастури доирасида синов тариқасида танлаб олинган ННТлар ва давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бошланди. Жумладан, жорий йилнинг 8–9 июль кунлари мутахассислар Тошкент шаҳри ҳокимияти ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши, “Замонавий журналистикани ривожлантириш” маркази ННТ, шунингдек Сирдарё вилоятидаги “Меҳр” ННТ вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди.


“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (Қозоғистон) вакиллари ҳамда маҳаллий экспертлардан иборат ишчи гуруҳ жойларда жамоатчилик кенгашлари ва ННТлар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Жумладан, Тошкент шаҳри ҳокимияти ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши ижро аппарати вакиллари билан бўлиб ўтган учрашув давомида ишларнинг қай даражада йўлга қўйилганлиги, амалга оширилган лойиҳалари, кенгаш аъзолари таркиби, унга аъзо бўлиш тартиблари каби масалалар ўрганилди.


Таъкидланишича, жамоатчилик кенгаши томонидан бугунги кунга қадар қатор муваффақиятли лойиҳалар амалга оширилган. Жумладан, фуқаролар учун бепул маданий дастурларни ташкил этиш, велойўлаклар ажратиш, дарахтларнинг кесилишини олдини олиш тадбирлари, Тошкент шаҳрининг 2025 йилгача ривожланиш стратегияси концепцияси ишлаб чиқилди. Шунингдек, кенгашда 12 та экспертлик гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, улар ҳокимият фаолиятида яқиндан кўмаклашиб келмоқда. 


Ўрганишлар натижаларига кўра, ташкилотчилар томонидан Тошкент шаҳри ҳокимияти ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг узоқ муддатли режалаштириш стратегиясини ишлаб чиқишга кўмаклашиш, жамоатчилик эшитувлар ҳамда тренинглар ташкил этиш, шунингдек фаолиятни ривожлантириш қаратилган грант маблағлари тақдим этиладиган бўлди. Бундан ташқари, кенгаш фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ишлаб чиқиладиган тавсиялар шахсан Тошкент шаҳар ҳокимига тақдим этишга келишиб олинди.


Учрашувда бугунги кунда жамоатчилик кенгашлари фаолиятни янада ривожлантиришга қаратилган таклифлар, хусусан давлат органлари ва кенгаш вазифаларини янада аниқлаштириш лозимлиги айтиб ўтилди. Ишчи гуруҳ аъзолари, ўз навбатида бу ва ўрганишлар давомида аниқланадиган бошқа барча масалаларни жорий йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Жамоатчилик кенгашлари форумида муҳокама қилиниши билдирдилар. 


Шунингдек, мутахассислар гуруҳи Тошкент шаҳридаги Замонавий журналистикани ривожлантириш” маркази ҳамда Сирдарё вилоятидаги “Меҳр” ННТларга ташриф буюриб, уларнинг фаолияти яқиндан ўрганилди. Жумладан, ташкилотларнинг бошқарув ва стратегик менежменти, молиявий барқарорлиги, инсон ва моддий ресурслар, бухгалтерия ҳисоби, грантлар ва молиявий бошқарув ва бошқа шу каби йўналишларда диагностика қилинди.