@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Юриспруденсия соҳасида тажрибага эга экспертлар диққатига!

 2026-03-19 16:10:46   |     Просмотров: 1175

Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда молиялаштирилаётган, Конрад Аденауер жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, миллий ҳамкор — “Юксалиш” ҳаракати билан амалга оширилаётган "Ўзбекистонда инклюзив жамоатчилик тараққиёти учун фуқаролик жамияти имкониятларини кенгайтириш" лойиҳасининг 5-фаолияти (Университет ва техникумлардаги юридик клиникалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш) доирасида Юридик клиникаларда ишни ташкил қилиш бўйича Катта эксперт қидирилмоқда.

Лавозим тури: Келишув асосида (экспертлик куни)

Иш жойи: Тошкент шаҳри (Мақсадли ҳудудларга хизмат сафарлари кўзда тутилган)

Давомийлиги: 2026-йил апрел ойидан декабр ойи якунига қадар

Лойиҳа ҳақида қисқача: лойиҳа Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини ошириш ва ижтимоий тараққиётда инклузивликни таъминлашга қаратилган.

Номзодга қўйиладиган талаблар ва унинг асосий вазифалари ҳақида батафсил маълумот ушбу ҳаволада келтирилган.

Ариза топшириш тартиби: Қизиқиш билдирган номзодлардан ўзларининг резюмеларини (CВ) ва ушбу лавозимга нима учун муносиб эканликлари баён этилган қисқача мотивацион хатни info@yuksalish.org ёки lutfiddinov@yuksalish.org электрон почталарига юборишлари сўралади.

Муддат: 2026-йил 25-мартга қадар.

Фақат саралаб олинган (шортлистед) номзодлар суҳбатга таклиф этилади.

“Юксалиш” ҳаракати матбуот хизмати.