@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

Ўзбекистонда Шанхай-Тошкент илмий-техник инновациялар марказини ташкил этиш бўйича навбатдаги қадам ташланди

 2019-07-11 15:21:00   |     Просмотров: 4056

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурханов Шанхай университети қошидаги ШҲТ халқ дипломатияси илмий-тадқиқот институти таклифига биноан Хитойнинг Шанхай шаҳрида қатор тадбирларда иштирок этмоқда.
Жумладан, тадбирлар давомида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Шанхай университети қошидаги ШҲТ халқ дипломатияси илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.


Бундан ташқари, Хитойнинг Илмий-техник алоқалар маркази раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Томонлар Тошкент шаҳрида Шанхай-Тошкент илмий-техник инновациялар марказини ташкил этиш лойиҳаси бўйича аниқ вазифаларни муҳокама қилдилар. Ушбу марказ ўзбекистонлик ёш мутахассислар учун Хитойда малака ошириш курсларини ташкил қилади. Шунингдек, қўшма лабораториялар яратиш ҳам режалаштирилган.


Учрашув якунида Хитой вакиллари Ўзбекистон делегациясини жорий йилнинг октябрь ойида Синцзянда бўлиб ўтадиган Халқаро инновациялар анжуманида иштирок этишга таклиф этди.


    Маълумот учун: Ўзбекистон делегацияси 2018 йилнинг октябрида Хитойда бўлиб ўтган Технологик инновацион альянс саммитида иштирок этиб, Шанхай фан ва технология маркази билан Тошкент шаҳрида биринчи ўзбек-хитой инновацион марказини ташкил этишга келишиб олган эдилар.


“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати