«Юксалиш» ҳаракати янги жамоа аъзосини қидирмоқда!
Жамоатчилик билан очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш, Ҳаракат фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва рақамли платформаларда кенг ёритиш мақсадида Матбуот хизмати рахбари лавозимига номзодларни таклиф этамиз.
Асосий вазифалар:
· «Юксалиш» ҳаракати фаолияти, лойиҳалари ва ташаббусларини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш;
· Янгиликлар, пресс-релизлар, ахборот ва таҳлилий материаллар, ижтимоий тармоқ постлари ҳамда бошқа медиа контентларни тайёрлаш;
· Журналистлар ва ОАВ вакиллари билан доимий ҳамкорлик қилиш, медиа сўровларини мувофиқлаштириш;
· Матбуот анжуманлари, брифинглар, интервьюлар, тадбирлар ва бошқа медиа тадбирларини ташкил этишда иштирок этиш;
· Ижтимоий тармоқлар ва ОАВдаги «Юксалиш» ҳаракати ҳақидаги ахборотларни мониторинг қилиш ҳамда медиа фаолликни ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Талаблар:
· Олий маълумот (журналистика, PR, коммуникация, филология ёки ижтимоий фанлар йўналишида афзал);
· Матбуот хизмати, журналистика, PR ёки медиа соҳасида камида 1–3 йиллик иш тажрибаси;
· Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш (инглиз тилини билиш — катта устунлик);
· Янгилик ва ахборот материалларини тезкор, саводли ва тушунарли тарзда тайёрлаш кўникмаси;
· ОАВ ва журналистлар билан самарали мулоқот ўрнатиш, музокара олиб бориш ва жамоатчилик билан ишлаш қобилияти;
· Ижтимоий тармоқлар ва замонавий медиа форматларини яхши тушуниш;
· Ташаббускорлик, масъулият, креатив фикрлаш ва жамоада ишлаш қобилияти.
Биз нималарни таклиф қиламиз:
· Профессионал ривожланиш ва медиа соҳасида кенг кўламли тажриба орттириш имконияти;
· Турли давлат ва жамоат ташкилотлари, ОАВ ҳамда экспертлар билан профессионал алоқалар ўрнатиш имконияти;
· Рақобатбардош ойлик маош ва қулай офис шароити.
Қандай мурожаат қилиш мумкин?
Батафсил маълумот: yuksalish.org
Резюмеингизни info@yuksalish.org электрон почта манзилига ёки https://t.me/yuksalish_matbuot_xizmati Telegram манзилига юборишингиз мумкин.