@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

«БМТ маслаҳатчилар миссияси билан учрашув»

 2019-07-19 09:19:00   |     Просмотров: 2660

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати офисида БМТ маслаҳатчилари миссияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувнинг мақсади – “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фаолияти билан танишиш, Ўзбекистонда ижтимоий барқарорликни сақлашда долзарб масалаларни муҳокама қилиш, ёшлар учун имкониятларни кенгайтириш орқали жамиятда бирликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг давлатга, маҳаллий жамоаларга ва оммавий ахборот воситаларга бўлган ишончини ошириш ҳамда ушбу йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш эди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурханов меҳмонларга амалга оширилаётган ислоҳотларнинг Стратегия доирасида қандай амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берди. Хусусан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида республикадаги шаҳар ва туманларда инфратузилма ва яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Муҳим сиёсий қарорлар жамоатчилик фикри ҳисобга олиниб қабул қилинаётгани, ҳокимият ва халқ ўртасида диалог принципининг барча давлат идоралари даражасида илгарилиб кетиши таъкидланди. Президентнинг Виртуал ва Халқ қабулхоналари институтлари жорий этилган, давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари ташкил этилган. Шунга қўшиб, қонунчилик ҳужжатлари бўйича жамоатчилик муҳокамалари ўтказилмоқда.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фаолиятининг яна бир йўналиши жамоатчилик билан, шунингдек бизнес ҳамжамияти билан диалогни ривожлантиришга қаратилган. Бу, айниқса, минтақалардаги бўлинмалар орқали юзма-юз учрашувлар ёки замонавий алоқа каналлари, веб-платформалар ва ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилади. Масалан, https://yumh.uz сайти орқали фуқаролар ҳар хил ўз волонтёрлик асосида ҳаракатга қўшилишлари мумкин, Telegram бот @uzbyuksalish ва “Жамоатчилик фикри” махсус канали орқали аҳоли муаммоларини ўрганиш амалга оширилмоқда. Шунга қўшиб, “Бизнинг қаҳрамонларимиз” лойиҳаси доирасида ҳудудларда, шаҳарлар ва туманларда ҳозирги ўзгаришларга бефарқ бўлмаган ва жамиятга фойда келтирган фуқароларни аниқлаш мақсад қилинган.

БМТнинг минтақавий масалалар бўйича маслаҳатчиси Куртмулла Абдуғаниевнинг фикрича, мамлакатда ислоҳотлар фаоллашгани сари фуқароларда кутишлар ошган. У аҳоли кутганидекми ёки кутишлар ортиқчамми деган саволни берди. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати бошқарувчиси Улуғбек Саидиевнинг таъкидлашича, Жаҳон банки билан биргаликда ўтказилган тадқиқотлар шунга кўрсатадики, ислоҳотларнинг 95 фоизи аҳоли томонидан мамнунлик билан қабул қилинмоқда.

Шунга қўшиб, давлат ва жамият соҳа­ларини ислоҳ қилишда хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш жуда муҳимлиги таъкидланди. Катта тадқиқотларни амалга оширишда экспертлик кўмаги ва етакчи таҳлил марказлари билан ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Ўрта Осиёда БМТ ҳимоясида давлат ва жамиятни қуриш бўйича тадқиқотлар олиб бориладиган илмий тадқиқот институтни ташкил этиш таклиф этилди.

Маълумот учун: БМТ маслаҳатчилари миссияси Ўзбекистонга БМТнинг Тинчликни сақлаш жамғармаси доирасида Ўзбекистон учун "Ижтимоий бирлик орқали ижтимоий барқарорликни сақлаш" мавзусида лойиҳа таклифи яратиш бўйича ёрдам кўрсатиш учун ташриф буюрган. Делегация таркибида БМТнинг минтақавий масалалар бўйича маслаҳатчилари Куртмулла Абдуғаниев (Тожикистон), Улан Шабино (Қирғизистон), Дорук Эргун (Стамбул) иштирок этмоқда.

БМТнинг Тинчликни сақлаш жамғармаси БМТнинг асосий молиявий воситасидир ва давлатларга тинчликни сақлаш учун биринчи ёрдамни кўрсатиш мақсадида ишлайди. Жамғарма турли халқаро ташкилотлар, давлатлар, минтақавий ташкилотлар ва фуқаролик жамиятлари билан биргаликда иш олиб боради.