ЎЗБЕКИСТОНДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ҲОЛАТИ ТАДҚИҚОТИ
2021-04-13 17:51:40 |
Просмотров: 2681
Мақсади: Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг бугунги ҳолати ва имкониятларини таҳлилий ўрганиш орқали фуқаролик жамияти ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, алоҳида ташкилотларнинг ижтимоий бирдамлик ва тинчликпарварликка ҳисса қўшиш бўйича “Peace Nexus” Швейцария фондининг стратегик ва техник дастурларини ишлаб чиқиш
Амалга оширилган даври: 2021 йил февраль – 2021 йил апрель
Нима иш қилинди?
- 2021 йилнинг 3-4 март кунлари "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ҳудудий бўлинмалари мутахассислари ва тадқиқотнинг бошқа иштирокчилари учун ўқув машғулоти ташкил этилди;
- 2021 йилнинг 16 мартидан 19 мартигача "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати вакиллари томонидан Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудида фокус-гуруҳ тадқиқотлари ташкил этилди. Ҳудудлардаги 206 та фуқаролик жамияти институтлари қамраб олинди;
- 2021 йил 16 мартидан 19 мартигача 106 та нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида фокус-гуруҳлар натижалари асосида чуқурлаштирилган суҳбатлар ўтказилди;
- Маълумотлар умумлаштирилиб, кенг қамровли шарҳ тайёрланди.
Тадқиқот натижалари билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин:
https://drive.google.com/file/d/1pKmn3DNWaLEtKzCHv8Dej1WiQkblD8au/view
Лойиҳа Швейцариянинг “Peace Nexus” фонди билан ҳамкорликда амалга оширилди