@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

ҚИШЛОҚ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

 2022-08-15 10:46:25   |     Просмотров: 1524

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ушбу лойиҳада 2021 йилдан кўмакчи ҳамкор ҳисобланади.

Мақсади: лойиҳага киритилган қишлоқлар аҳолисининг турмуш фаровонлигини таъминлаш учун асосий ижтимоий инфратузилма объектлар ва тегишли хизматлар сифатини яхшилаш, қишлоқ фуқароларининг ўз маҳалласидаги асосий эҳтиёжларни баҳолашга, маҳаллани янада ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнига жалб қилиш орқали маҳаллий бошқарув тизимини такомиллаштириш

Амалга ошириш муддати: 2020—2024 йиллар

Кутилаётган натижалар:

  • Ўзбекистоннинг Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги 300 дан ортиқ қишлоқлари мазкур аҳоли пунктларида асосий ижтимоий инфратузилма сифатини яхшилаш учун маблағ олиш имкониятига эга бўлади;
  • Лойиҳага киритилган қишлоқлар ўз аҳоли пунктларида инфратузилмага оид сублойиҳалар (шу жумладан ичимлик сувининг мавжуд тизими ва канализацияларни янгилаш; жамоат биноларини уларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида модернизация қилиш; ижтимоий инфратузилма объектларини қайта тиклаш ва бошқа)ни амалга ошириш учун маблағ олишлари мумкин.

Нима иш қилинди?

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан лойиҳанинг биринчи фазаси доирасида Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида 16 та МФЙ, Булоқбоши туманида 5 та МФЙ, Марҳамат туманида 10 та МФЙ ҳамда Фарғона вилоятининг Сўх туманида 5та МФЙ жами 36 та қишлоқларда маҳаллий аҳоли томонидан инфратузилмага оид қарорлар қабул қилиш жараёни якунланди. Ҳар бир МФЙда аниқланган сублойиҳалар асосан ушбу МФЙда истиқомат қилаётган жамоатчилик эхтиёжларидан келиб чиқган ҳолда ва инклюзив ижтимоий таҳлил асосида аниқланди. Сублойиҳалар Лойиҳани амалга ошириш гуруҳига  топширилди.

Лойиҳа Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Жаҳон банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда