@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

“ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ВА МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМЛИК ОРГАНЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ИННОВАЦИЯЛАР, ҲАМКОРЛИК ОРҚАЛИ ШАФФОФ ҲАМДА ИНКЛЮЗИВ БОШҚАРУВГА ЭРИШИШ

 2021-03-13 16:00:00   |     Просмотров: 3326

Мақсади: фуқаролик жамиятига Ўзбекистонда бошқарув ва ривожланиш жараёнининг ҳаракатлануви субъекти сифатида иштирок этиш имконини бериш,  Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларидаги маҳаллий бошқарув органлари ҳамда фуқаролик жамияти салоҳиятини мулоқотлар, инновациялар, жамоатчилик кенгашларини тузишда кўмаклашиш орқали мустаҳкамлаш.

Амалга ошириш муддати: 2020 йил март — 2022 йил февраль

Мақсадли гуруҳлар:

  • Янги рўйхатдан ўтган ННТларнинг 30 нафар вакили;
  • Фаол ННТларинг 30 нафар вакили;
  • Маҳаллий ҳокимият органларининг 30 нафар вакили;

Бенефициарлар:

  • Фуқаролик жамияти ташкилотлари;
  • Ёшлар ва аёллар етакчилари;
  • Маҳаллий давлат ҳокияти органлари;
  • Ижтимоий тадбиркорлар;
  • Учта вилоят аҳолиси.  

Кутилаётган натижалар:

  • Фуқаролик жамияти ташкилотларининг ривожланишнинг мустақил иштирокчиси сифатидаги ролини бажаришдаги имкониятларини ошириш;
  • Маҳаллий бошқарув органларининг самаралилик, шаффофлик ва ҳисобдорлик кўникмаларига тайёрлаш;
  • Жамоатчилик кенгашлари орқали маҳаллий даражадаги бошқарув ва жамоатчилик назоратига инклюзив ёндашувларни жорий қилиш;
  • Ички сиёсатни ишлаб чиқишда фуқаролик жамиятининг фаол иштироки.

Нима иш қилинди?

  • Пилот ННТ сифатида лойиҳада иштирок этиш учун ННТлардан 48 та ариза кўриб чиқилди;
  • Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларидан 15 та пилот ННТ танлаб олинди;
  • Фуқаролик жамиятининг 102 нафар вакиллари тренингларда ўқитилди;
  • 15 та пилот ННТ учун ташкилий ташхислаш бўйича 155 соат дарслар ўтилди;
  • 15 та ННТ вакиллари учун 72 соат онлайн тренинглар ўтилди;
  • 2021 йилнинг 8—12 февраль кунлари Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларининг маҳаллий давлат бошқарув органлари ходимлари учун беш кунлик тренинг ташкил этилди. Мақсад – маҳаллий ҳокимликларни ташкилий ривожлантириш, уларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ишлашдаги салоҳиятини ошириш;
  • Хива, Қарши ва Фарғонада “Маҳаллий бошқарув органлари ва фуқаролик жамияти ташкилотларининг ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида 3 марта давра суҳбати ташкил этилди;
  • Жамоатчилик кенгашлари ва пилот ҳудудларнинг ННТлари учун Грузияга ўқув сафари ташкил этилди.

Лойиҳа Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан Франциянинг Техник ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги (ACTED)нинг Ўзбекистондаги филиали билан биргаликда амалга оширилмоқда.