@uzbyuksalish

Telegram

@uzbyuksalish

АНТИКОРРУПЦИЯ ЛАБОРАТОРИЯСИ

 2021-04-13 16:01:36   |     Просмотров: 4344

Мақсади: эксперт лабораторияларини ташкил қилиш ва таълим соҳасида республика миқёсида коррупция хавфлари бўйича тадқиқотлар ўтказиш, мактаб таълимида заиф жиҳатларни аниқлаш учун ўтказиладиган тадқиқот ишларига кенг жамоатчиликни жалб қилиш.

Амалга ошириш муддати: 2020 йил декабрь – 2021 йил ноябрь

Кутилаётган натижалар:

  • Коррупцияга қарши тадқиқот ўтказиш механизмларини яратиш;
  • Коррупцияни олдини олиш ва унга барҳам бериш профилактикаси бўйича ўрганишни ташкиллаштириш, таҳлил қилиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • Умумий ўрта таълим соҳасида коррупция хатарларининг кенг қамровли шарҳини қонунчиликка ўзгартиш киритиш, коррупция хатарларини бартараф қилиш ва профилактика бўйича тавсиялар берган ҳолда тайёрлаш;
  • Коррупция хатарлари мониторингига жамоатчиликни ва волонтёрларни жалб қилиш;
  • Бу каби тадқиқотларни бошқа соҳаларда ҳам ўтказиш учун майдон сифатида лаборатория ишининг узлуксизлигини таъминлаш.

Нима иш қилинди?

  • Тадқиқот ўтказиш учун барча ҳудудлардан 114 та мактаб танлаб олинди;
  • Учта мақсадли гуруҳ: мактаб директорлари, 1-синф ўқувчиларининг ота-оналари, бошланғич таълим ўқитувчилари учун сўровнома ишлаб чиқилди;
  • Дастлабки вазиятли таҳлил тайёрланди;
  • 21-24 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги иккита мактабда респондентларнинг учта гуруҳи ўртасида пилот сўровлар ўтказилди. 81 нафар респондент, шу жумладан 2 нафар директор, 24 нафар ўқитувчи, 55 нафар ота-она жалб қилинди;
  • 22 майдан 10 июнгача Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудидаги 114 та мактабда кенг миқёсда сўровлар ўтказилди. Сўров 28 та шаҳар, 31 та туман маркази, 31 та қишлоқ аҳоли пунктини қамраб олди. Жами 4 920 нафар респондент иштирок этди. Улардан 114 нафари – мактаб директори, 1 563 нафари – бошланғич таълим ўқитувчиси, 3 243 нафари – 1-синф ўқувчиларининг ота-оналари;
  • Тўпланган маълумотлар тадқиқот якунига қадар тизимлаштирилади.

Якуний ҳисобот билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин: https://yumh.uz/images/news/design_uz.pdf

Тадқиқотлар давом этмоқда...

2022 йилда "Ўзбекистонда биринчи коррупцияга қарши курашиш лабораторияси" лойиҳасининг давоми сифатида "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг иқтисодий ва институционал самарадорлигини ўрганиш" бўйича тадқиқот бошланди. 

Лойиҳа Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилмоқда